Афғонистонда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг ғарбий Ғор вилоятида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди.

Афғонистонда ўтган ҳафтадан бери, хусусан, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кенг кўламли сув тошқинлари давом этмоқда.

Ғор вилояти губернатори матбуот котиби Абдулвоҳид Хамасга кўра, 17 майдан бери минтақада давом этаётган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган.

Хамаснинг қайд этишича, Фирузкуҳ (Чағчарон) ҳудудида 2000 та уй зарар кўрган, 1000 га яқин чорва моллари нобуд бўлган ва қишлоқ хўжалиги эрлари сув остида қолган.

Аввалроқ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WФП) ҳисоботида Афғонистоннинг Бағлон вилоятида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 300 киши ҳалок бўлгани айтилганди.

10-11 май кунлари мамлакатда содир бўлган кучли сув тошқинлари Бағлон, Бадахшон ва Тахар вилоятларида кузатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!