33-ўлим! Тошкентда коронавирусга чалинган 45 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди

33-ўлим! Тошкентда коронавирусга чалинган 45 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди

Пойтахтлик З. 45 ёшга тўлган эди. Унда бир неча кун давомида коронавирус инфекцияси аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган.

Аммо шундай  бўлишига қарамасдан у шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган.

Натижада шу йилнинг  30 июнь куни  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан  олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга (эркак киши) юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас  етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар  ва етакчи мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва  телемедицина орқали бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!