Италия G7 давлатларини кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатишга чақиради

Италия G7 давлатларини кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатишга чақиради

Италия G7 давлатларини кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатишга чақиради. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик хабарига кўра, Италия Туриндаги G7 энергетика вазирларининг учрашуви олдидан тегишли келишувга эришмоқчи. Италиянинг ўзи 2025 йилгача деярли барча кўмирдан фойдаланилувчи электр станцияларини ёпишни режалаштирмоқда.

"Бу борадаги саъй-ҳаракатларга Германия қаршилик қилмоқда. Мамлакатда 2038 йилгача кўмирдан воз кечиш тўғрисида қонун қабул қилинган ва бугунги кунда кўмир Германияда электр энергиясини ишлаб чиқариш учун иккинчи муҳим энергия манбаи ҳисобланади", деб ёзади Reuters.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!