Сурхондарёда Урумчи савдо уйи фаолияти йўлга қўйилди

Сурхондарёда Урумчи савдо уйи фаолияти йўлга қўйилди

Сурхондарё вилояти ишбилармон доира вакиллари, турли соҳа мутасаддилари ҳамда ҳудуд раҳбарларидан таркиб топган 150 нафар вилоятимиз делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтди. Ташриф давомида Хитойнинг Урумчи шаҳрида жойлашган “AIMEIDA” савдо уйида Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди ҳамда Сурхондарё-Урумчи савдо уйи фаолиятини бошлади.

Савдо уйида воҳамизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, миллий либослар, озиқ-овқат ва турли ичимликлар намуналари форум иштирокчиларига таништирилди.

Шунингдек, делегациямиз Хитойга ташрифи давомида илғор технологияли корхоналарда ҳам бўлишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди ҳамда касаначилик, тикувчилик, каштачилик ва босма ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!