Биржада 2,9 трлн сўмлик товарлар сотилди

Биржада 2,9 трлн сўмлик товарлар сотилди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 - 28-апрел кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 991,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 13,1% га камдир.

Бунда тузилган битимларнинг қарийб 79,1% биржа савдоларига, қолган 20,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 365,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 220 672,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 44,1 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 552,6 минг сўмдан 517,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 82 та харидор иштирок этди.

Шакар

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 13 501,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 9 120,0 тоннаси, яъни 67,6% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 191 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 887,7 минг сўмдан 12 861,8 минг сўмгача пасайган.

Аммофос

Биржа савдолари орқали 1 793,0 тонна аммофос сотилди. Аммиакли селитранинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 359,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 143 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 204,4 минг сўмдан 7 012,8 минг сўмгача пасайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!