Ғазнавийлар даврида зарб этилган танга топилди

Ғазнавийлар даврида зарб этилган танга топилди

Денов туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшайдиган Даврон Амиров Сурхондарё вилоят маданий мерос бошқармасига ҳовлисида турли сопол парчалари ва бошқа буюмлар қолдиқларига тез-тез дуч келаётганини маълум қилиб, ўтган йили томорқаси атрофидан девор қураётганида бир нечта қорамтир рангли ва икки дона сариқ рангли танга топиб олганини билдирган.

Вилоят маданий мерос бошқармаси ва Термиз археология музейи мутахассисларидан иборат гуруҳ Д.Амировнинг ҳовлисида қазиш, ўрганиш ишларини олиб бориб, Х-ХVI асрларга оид бўялган идишлар ва шиша бўлакларига дуч келди.

Олимлар ҳовлидан топиб олинган қорамтир ва сариқ тангаларни махсус тозалаб, ўргангач, Х-ХI асрларга оид эканини аниқлади. Улардан бири Ғазнавийлар давлати ҳукмдори Маъсуд Ғазнавий Ғазна шаҳрида ҳижрий 429 йилда зарб этган танга экани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!