Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарсликлар қандай тартибда тўланади?

Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарсликлар қандай тартибда тўланади?

Амалдаги қонунчиликка кўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилар томонидан қуйидаги тартибда тўланади:

дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;
Бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;
2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;
5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.
П.С.: Мазкур ўқув йилидан мактаб дарсликлари учун ота-оналар томонидан тўланадиган ижара пули бекор қилинди ва давлат бюджетидан тўлаб берилди. Энди йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарсликлар тўлови қаердан қопланади, бу ҳозирча номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!