“Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалининг етти кунлик дастури билан танишинг!
Жорий йил 1-7-май кунлари Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласида жойлашган туризм комплексида ҳар икки йилда бир маротаба бўладиган “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали ўтказилади. Фестивал дастуридан қуйидаги тадбирлар ўрин олган.
1-кун, 1-май:
🕗 соат 07:00 дан 10:00 гача – Халқаро фолклор фестивали меҳмонларини кутиб олиш (Термиз халқаро аеропорти ва Бойсун тумани темир йўл вокзалида);
🕗 соат 14:00 дан 16:00 гача – “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалининг илмий-амалий конференсияси (Термиз давлат университетида).
2-кун, 2-май:
🕗 соат 09:00 дан 10:00 гача – Вело марафон мусобақалари (“Хўжамайхона” зиёратгоҳи йўлларида);
🕗 соат 10:00 дан 14:00 гача – Миллий таомлар кўргазмалари (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Хориждан ташриф буюрган фолклор жамоалар чиқишлари (Амфитеатр марказий саҳнасида);
🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);
🕗 соат 11:00 дан 13:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);
🕔 соат 18:00 дан 21:00 гача – Узун ва Сариосиё туманлари фолклор жамоалари ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрадиган таниқли санъаткорлар ижросида гала консерт (Бойсун тумани “Алпомиш” ўйингоҳида);
🕗 соат 18:00 дан 21:00 гача – Фестивалнинг тантанали очилиши тадбири (Амфитеатр марказий саҳнасида);
🕗 соат 21:00 дан 21:30 гача – “Дрон” шоу томошалари (Амфитеатр марказий саҳнасида);
🕔 соат 21:30 дан 22:00 гача – Мушакбозлик (Амфитеатр марказий саҳнаси).
3-кун, 3-май:
🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 10:00 дан 14:00 гача – Миллий таомлар кўргазмалари (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);
🕗 соат 10:00 дан 12:00 гача – Хориждан ташриф буюрган фолклор жамоаларни тақдирлаш маросими (Амфитеатр марказий саҳнасида);
🕗 соат 12:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари иштирокидаги кўрик-танлов (Амфитеатр марказий саҳнасида);
🕗 соат 12:00 дан 15:00 гача – Эко туризм ҳудудларига саёҳат (“Омонхона” оромгоҳи, “Хўжа Султон валий” ва “Камари азиз” зиёратгоҳларида);
🕔 соат 10:00 дан 18:00 гача – Бойсун туманидаги туризм обектларига инфотур (Белгиланган ҳудудларда, алоҳида режа асосида);
🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Варрак учириш, қўчқор уриштириш ва бошқа этно спорт турлари бўйича мусобақалар (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 18:00 дан 20:00 гача – Кўрик-танловда иштирок этаётган вилоятлардан келган фолклор жамоалар ижросидаги гала консерт (Амфитеатр марказий саҳнасида);
🕗 соат 18:00 дан 21:00 гача – Шеробод ва Термиз туманлари фолклор жамоалари ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрадиган таниқли санъаткорлар ижросида гала консерт (Бойсун туманидаги “Ёшлар” боғида).
4-кун, 4-май:
🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари кўрик-танлови (Амфитеатр марказий саҳнаси);
🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 09:00 дан 18:00 гача – Миллий таомлар кўргазмалари (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);
🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Миллий кураш мусобоқалари (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 12:00 дан 15:00 гача – Эко туризм ҳудудларига саёҳат (“Хўжақўчқор ота” зиёратгоҳи, “Зовбоши” эко ҳудудида);
🕔 соат 10:00 дан 18:00 гача – Тумандаги туризм обектларида инфотур (Белгиланган ҳудудларда, алоҳида режа асосида);
🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Қўчқор, хўроз уруштириш, арқон тортиш ва бошқа миллий халқ ўйинлари (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 18:00 дан 22:00 гача – Кўрик-танловда иштирок этаётган вилоятлардан келган фолклор жамоалар ижросидаги гала консерт (Амфитеатр марказий саҳнасида).
5-кун, 5-май:
🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари кўрик-танлови (Амфитеатр марказий саҳнаси);
🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 10:00 дан 16:00 гача – Миллий кураш мусобоқалари (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 16:00 дан 17:00 гача – Спорт ва маданий тадбирлар ғолибларини тақдирлаш маросими (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 10:00 дан 17:00 гача – Фолклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлари намойиши (Шаҳар ва туманлар қўрғонларида);
🕗 соат 18:00 дан 20:00 гача – Вилоят мусиқали драма театри жамоасининг консерт дастури (Амфитеатр марказий саҳнасида).
6-кун, 6-май:
🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Фолклор жамоалари кўрик-танлови (Амфитеатр марказий саҳнаси);
🕗 соат 09:00 дан 20:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 10:00 дан 18:00 гача – Улоқ-кўпкари мусобоқалари (Бойсун тумани Инкабод маҳалласи ҳудудида);
🕗 соат 12:00 дан 15:00 гача – Эко туризм ҳудудларига саёҳат (Инкабод маҳалласи “Қизил канён” ҳудудида);
🕗 соат 18:00 дан 20:00 гача – Кўрик-танловда иштирок этаётган фолклор жамоалар ижросидаги консерт дастури (Амфитеатр марказий саҳнасида).
7-кун, 7-май:
🕗 соат 09:00 дан 12:00 гача – Миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва ҳаво шарлари намойиши (Туризм комплекси ҳудудида);
🕗 соат 11:00 дан 14:00 гача – Фестивалнинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими (Амфитеатр марказий саҳнасида);
🕗 соат 14:00 дан бошлаб – Фестивал иштирокчилари ва меҳмонларини кузатиш (Термиз халқаро аеропорти ва Бойсун тумани темир йўл вокзалида).
