«Кинокарвон» ижодий сафарини Хоразмда давом эттиради

«Кинокарвон» ижодий сафарини Хоразмда давом эттиради

Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилари жамияти ҳамкорлигида «Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида ўтказилаётган «Кинокарвон» тадбири 30 апрель ҳамда 1–2 май кунлари Хоразм вилоятида бўлиб ўтади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, «Кинокарвон» доирасида хоразмликлар учун «Якшанба», «Абдулла Орипов», «Ўзбек қизи», «Самурай», «Доктор Абдуллаев», «Судья», «Ишқ ва андуҳ» каби қатор фильмлар намойиши ўтказилади.

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов ва Боир Холмирзаев ҳамда Раъно Шомирзаева, Ҳусан Мусабоев, Болтабой Тошматов, Барно Қодирова, Али Ниязембетов, Умид Искандаров каби таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Кинематография агентлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган «Кинокарвон» акцияси бу йил ҳам республика бўйлаб вилоятлар ҳокимликлари кўмагида давом этади. Яқинда Абдуҳалил Мингнаров, Шоҳида Узоқова, Феруза Саидова, Илмира Раҳимжонова, Шоҳруҳ Ҳамдамов, Шавкат Комилов, Али Ниязембетов, Хуршид Тўхтаев, Эгамберди Раҳимов каби ижодкорлар Фарғонада бўлиб, халқ билан ижодий учрашувлар ташкил этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!