Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда уй-жой, кўчмас мулк ва автомобиль савдосини фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш таклиф этилмоқда. “Газета.уз”нинг маълум қилишича, бу яширин иқтисодиётга қарши кураш чоралари бўйича президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжат ҳали жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган бўлиб, вазирлик ва идоралар орқали тасдиқдан ўтмоқда.

Лойиҳага кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотишни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш таклиф этилмоқда. Ушбу операциялар бўйича комиссияларни бекор қилиш режалаштирилган.

Бунда жисмоний шахслар билан тузилган олди-сотди шартномалари банк маълумотлари асосида, юридик шахслар билан тузилганлари эса нақд пулсиз тўловни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса, электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали нотариал тасдиқланиши керак бўлади.

Товар ва хизматлар нархи 3 минг доллардан ошса, тўловларни фақат нақд пулсиз шаклда амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимлари, жумладан, ОТМлар ва йирик солиқ тўловчилар, ҳарбий хизматчиларнинг 100 фоиз иш ҳақини банк картасига ўтказиш йўли билан бериш таклиф қилинмоқда.

Ҳужжатга кўра, фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали амалга ошириладиган хизматлар каталоги тасдиқланади. У давлат хизматлари, коммунал хизматлар, тўлов контрактлари ва бошқаларни ўз олади.

Улгуржи савдони ҳам тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтказиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!