Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаев қўлга олинди.

Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари унга нисбатан 2022-йил январидаги фожиали воқеалар юзасидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида қўлга олинди.

Маълумотни Республика Бош прокуратураси тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!