Афғонистонда масжидга ҳужум уюштирилди, 6 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда масжидга ҳужум уюштирилди, 6 киши ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятидаги масжидга қуролли шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда «Пажвак» агентлиги ўз манбасига таяниб маълум қилди, деб ёзади «Репорт» .

Номаълум қуролли шахс томонидан масжидга уюштирилган ҳужум натижасида 1 киши жароҳатлангани маълум қилинди.

Хорижий ОАВ хабарига кўра, ҳужум ушбу вилоятнинг Ғузора туманида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!