Ўзбекистон ва Қатар ўртасида туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажми оширилади

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажми оширилади

Қатар авиакомпанияси июнь ойидан Доҳа—Тошкент йўналишида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўяди, деб хабар берди “Дунё” АА.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Qatar Airways компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашди. Унда давлатлараро тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, карго ташувларини амалга ошириш, замонавий авиахизматлар соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бадр Муҳаммад Ал-Мийр Ўзбекистон ва Қатар ўртасида дўстона алоқаларни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган авиақатновларни йўлга қўйиш жуда муҳим эканлигига эътибор қаратди.

“Режаларимиз ва умидларимиз улкан. Дастлаб ҳафтасига тўрт марта, кейинчалик эса кунлик равишда ҳаво қатновларини амалга оширишни режалаштирганмиз”, — деган компания бош ижрочи директори.

Таъкидланишича, тўғридан тўғри авиақатновлар орқали ўзаро туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажми ҳам ошиб боради.

Учрашув якунида томонлар 2 июнь куни Доҳа—Тошкент—Доҳа авиақатновининг тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!