"Пулларингизни оз фурсат ичида кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди

"Пулларингизни оз фурсат ичида кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди

"Пулларингизни оз фурсат ичида кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди.

Қашақадарё вилояти, Ғузор туманида яшовчи 31 ёшли Ж.Р. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 20.075.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, М.Улуғбек туманида яшовчи 24 ёшли П.Д. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган П.Д., Ж.Р.га ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 20.075.000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Д.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!