16 апрел куни Бухарест шаҳрида Руминия Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

16 апрел куни Бухарест шаҳрида Руминия Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни бугунги ҳолатини, шунингдек, Ўзбекистон ва Руминия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиб бораётган ҳамда экспорт салоҳияти баланд йўналиш – асаларичилик соҳаси, ундаги инновациялар ва илғор тажрибалар Руминия Савдо-саноат палатасида катта қизиқиш уйғотди. Шу боис, икки Палата ҳамкорлигида Ўзбек ва Руминия асалчи тадбиркорлари методикасини ислоҳ қилиш ҳамда тажриба алмаштириш мақсадида, Ўзбекистонда қўшма “Асал студияси”ни ташил этишга келишиб олинди.

Юқори сифатли асалга Европа бозорида талаб катта бўлганлиги сабабли, ўзбек асаларичилари Руминия буюртмаси асосида нуфузли брендлар қадоғи остида экспортни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашув давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида ташрифлар, бизнес-форумлар, Б2Б музокаралар, кўргазма ва ярмаркалар, “савдо уйлари”ни ташкил этиш орқали ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида, ўзбекистонлик тадбиркорлардан иборат делегация октябр ойида Руминияда бўлиб ўтадиган “Индагра Фоод 2024” кўргазмасига иштирок учун таклиф этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!