15 апрель куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

15 апрель куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 апрель куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

14-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.

14-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!