Диққат! Шифокор юракка зарар келтирадиган 5 маҳсулот номини айтди

Диққат! Шифокор юракка зарар келтирадиган 5 маҳсулот номини айтди

Кардиолог Aнна Кореневич инсоннинг юрак-қон томир тизими фаолиятига энг зарарли таъсир кўрсатадиган озиқ-овқат маҳсулотларини айтди.

Шифокорнинг фикрига кўра, энг зарарли маҳсулотлардан бири бу — шакар. Иккинчиси — туз.  "Тузни бутунлай чиқариб ташлаш шарт эмас, лекин меъёрида қўлланг. Нормаси кунига олти грамм (бир чой қошиқ)", деди у.

Спиртли ичимликлар ҳам кардиологнинг рўйхатидан жой олди. Кореневич, шунингдек, зарарли ёғларни ҳам тавсия қилмади. Бундай ёғлар, асосан, тез тайёрланадиган таомлар, колбаса маҳсулотларида бўлади.

Шифокор юракка зарар келтирадиган бешинчи маҳсулот сифатида пальма ёғини таъкидлади. У бу ёғни арзон нархига учмасдан, сотиб олмасликни айтиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!