Япония қирғоқларида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди
Япония жануби-ғарбидаги Огасавара ороллари яқинида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди.
Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 17:36 да қайд этилган. Зилзила манбаи 540 км чуқурликда жойлашган.
Бонин ороллари деб номланувчи Огасавара ороллари Ғарбий Тинч океанида Токиодан 1000 км жануби-шарқда ва Гуамдан 1600 км шимоли-ғарбда жойлашган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).