Пентагон раҳбари Қўшма Штатлар Исроилга қурол-яроғларнинг айрим турларини етказиб беришни тўхтатганини тасдиқлади

Пентагон раҳбари Қўшма Штатлар Исроилга қурол-яроғларнинг айрим турларини етказиб беришни тўхтатганини тасдиқлади

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Исроилнинг Рафаҳга кенг қамровли қуруқлик ҳужуми контекстида АҚШ яқинда бу мамлакатга юбориладиган қуролларни баҳолаш жараёнида эканлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ушбу жараён давомида айрим турдаги қуролларни етказиб беришни тўхтатган.

Сенатдаги бюджет муҳокамасида Мудофаа вазири Остин Рафаҳдаги сўнгги вазият ва АҚШ Исроилга айрим қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Вазир, Исроилнинг Рафаҳга мураккаб қуруқлик ҳужуми уюштиришини истамасликларини ва бу борадаги аниқ хабарларини Тел-Авивдаги суҳбатдошларига етказганликларини билдирди. Байден маъмурияти минтақадаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Остин давом этди, «Биз Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлишини таъминлашда давом этамиз. Бироқ, биз ҳозирда Рафаҳдаги ўзгаришлар контекстида яқин келажакда (Исроилга) юбориладиган хавфсизликни қўллаб-қувватлаш юкини баҳолаяпмиз. Мавжуд вазиятни баҳолаб, катта миқдорда ўқ-дорилар бўлган юкни тўхтатдик».

Шаҳардаги 1,5 миллиондан ортиқ Фаластин фуқароси учун вазият жуда оғир эканини таъкидлаган Остин, «Рафаҳда катта тўқнашув бўлишини албатта истамаймиз» деди.

Исроилга қўшимча қурол узатилишининг давом этишини баҳолаш жараёни давом этаётганини билдирган Остин, «Бу масала бўйича якуний қарорга келганимиз йўқ» деб қўшимча қилди.

АҚШ оммавий ахборот воситаларининг номи ошкор этилмаган АҚШ расмийларига асосланиб хабар беришича, Қўшма Штатлар Исроилга баъзи қурол етказиб беришни вақтинча тўхтатган ва бу жараён Рафаҳдаги воқеалар ривожи сифатида баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!