Россия "Шаҳед" дронлари билан Одессага ҳужум қилмоқда

Россия "Шаҳед" дронлари билан Одессага ҳужум қилмоқда

Россиянинг "Шаҳед" дронлари Одесса яқинига ҳужум қилмоқда. Маҳаллий телеграм каналлари жанубдан Одессага туташ Черноморск портидаги портлашлар ҳақида ёзмоқда.

Мониторинг каналлари “шаҳед”нинг Одесса жанубидаги қирғоқ ва ички ҳудудда, вилоят марказининг ғарбий қисмида Затока томон ҳаракатланиши, шунингдек, денгиздан янги дронларнинг яқинлашаётгани ҳақида хабар беради.

Зарбалар оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!