Арманистон Ҳиндистондаги сайловлар натижасини интиқлик билан кутмоқда

Арманистон Ҳиндистондаги сайловлар натижасини интиқлик билан кутмоқда

Ҳиндистондаги сайловлар натижаси Жанубий Кавказдаги вазиятга жиддий таъсир қилади, дейилади Massispost сайтида чоп этилган мақолада. Бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги миллатчи Bhartiya Janata партияси ҳокимиятда қолишга ҳаракат қилмоқда. Ҳиндистон Миллий Конгресси миллатчиларнинг устуворлигига эътироз билдиради.

Дунёнинг энг йирик демократик давлатида сайловлар апрель ойида бошланган ва натижалар июнь ойи бошида эълон қилинади.

Нарендра Моди ҳукумати даврида Ҳиндистон Арманистонни қўллаб-қувватлаб, бу давлатга қурол етказиб бера бошлади. Шу тариқа Янги Деҳли Туркия ва Озарбайжон билан дўстона алоқаларни давом эттирган Покистон сиёсатини мувозанатлаштиради. Модининг сайловдаги ғалабаси бу тенденцияни тезлаштиради, Арманистон кўпроқ ҳинд қуролларини олади.

Мақолада айтилишича, ИНC муваффақияти, аксинча, Арманистон билан муносабатларни заифлаштиради, чунки бу партия Усмонли империяси давридан бери Туркия билан тарихан яхши муносабатларни сақлаб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!