Жанубий Африкада кўп қаватли бинонинг қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Жанубий Африкада кўп қаватли бинонинг қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Жанубий Африканинг Жорж шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган ишчилар сони 8 нафарга етди.

Жорж шаҳри маъмурияти вайроналар остида 75 ишчи қолиб кетганини, улардан 37 нафари қутқариб олинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 22 ярадордан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Ғарбий Кейп провинцияси маъмурияти вайроналар остида қолган ишчилар билан боғлана олмаганини маълум қилди.

Жорж шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бино 6 май куни қулаб тушди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!