ЕИ элчилари Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадларни Украинага ёрдам сифатида ишлатишга рози

ЕИ элчилари Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадларни Украинага ёрдам сифатида ишлатишга рози



Бу ҳақда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Мен Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадни Украина учун ишлатиш бўйича бугунги келишувни олқишлайман" —деб ёзди Ляйен.

Европа Комиссияси раҳбарининг қўшимча қилишича, бу пулга қурол-яроғлар сотиб олиш Украина ва бутун Европани хавфсизроқ ҳудудга айлантиришга ёрдам беради

Россиянинг музлатилган активларининг катта қисми Белгиядаги Euroclear Европа депозитарийсида сақланади. Euroclear'нинг 2024 йил биринчи чорагидаги молиявий натижаларига кўра, Россиянинг музлатилган 159 миллиард еврога яқин активлари 557 миллион евро соф фойда келтирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!