ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар икки номзод аниқланди

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар икки номзод аниқланди

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг жавоб учрашувларида энг яхши футболчи номига даъвогарларни эълон қилди.

"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор "Бавария" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда голли узатмани амалга оширди, дарвоза томон 5 та зарба берди ва 32,2 км/соат тезликка эришди.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс "ПСЖ"га қарши ўйинда (1:0) гол урди, 5 марта зарба берди ва 6 марта тўпни олиб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!