Байден Исроилга ультиматум қўяди

Байден Исроилга ультиматум қўяди

Агар Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида операция бошласа, Қўшма Штатлар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади, деди Америка президенти Жо Байден CNN телеканалига берган интервьюсида.

"Мен аниқ айтдимки, агар улар Рафаҳга кирсалар, АҚШ Исроилга қурол беришни тўхтатади", деди Жо Байден.

Исроилнинг Ғазо секторида бомбалар қўллагани сабаб тинч аҳолининг катта қисми ҳалок бўлди, деди Америка президенти. АҚШ бу бомбаларни 2023 йил декабрь ойида Исроилга етказиб берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!