Дунёнинг энг қиммат футбол клуби номи маълум бўлди

Дунёнинг энг қиммат футбол клуби номи маълум бўлди

Sportico спорт бизнес-портали айни дамдаги энг қиммат футбол клублари рўйхатини эълон қилди.

Рейтингда биринчи ўринни Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби эгаллади. Унинг қиймати (6,2 миллиард доллар) деб баҳоланган. Иккинчи ўринда «Реал Мадрид» (6 миллиард доллар). Учинчи ўринни каталониялик «Барселона» (5,2 миллиард доллар) эгаллади. Кучли учликдан кейин Англиянинг «Ливерпул» клуби (5,1 миллиард доллар) турибди. Кучли бешликни «Бавария» (4,8 миллиард доллар) якунлади.

«Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг (АПЛ) 35 ўйинидан сўнг турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди (54 очко). «Манчестер Юнайтед» мавсумни еврокубоклар зонасида якунлашни режалаштирмоқда. Жорий мавсумда инглизлар Чемпионлар лигаси гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. 12 май куни Англия чемпионати доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клубини қабул қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!