Россиянинг халқаро захиралари апрель ойида 7,6 миллиард долларга ошди

Россиянинг халқаро захиралари апрель ойида 7,6 миллиард долларга ошди

Россиянинг халқаро захиралари апрель ойида ўтган ойга нисбатан 7,6 миллиард долларга ошган – 590,3 миллиард доллардан 597,9 миллиард долларгача.

1 май ҳолатига кўра, Россиянинг халқаро захиралари ҳажми 1,3 фоизга ошди, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Марказий банки матбуот хизмати.

Халқаро захиралар - бу Россия Банки ва Россия ҳукумати ихтиёрида бўлган юқори ликвидли молиявий активлар.

Улар хорижий валютадаги активлар, монетар олтин ва бошқа заҳира активларидан иборат.

Ғарб давлатлари Украинадаги можаро туфайли Россия Марказий банки захираларининг қарийб ярмидан фойдаланиш имкониятини музлатиб қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!