Янги робот чигирткадек сакрайди ва сузади

Янги робот чигирткадек сакрайди ва сузади

Киль университети зоология институти мутахассислари ушбу муҳандислик муъжизасини яратиш учун Хитой “Oxya chinensis” чигирткасининг сув юзасида сузишини ўрганишди.

Ҳашоратнинг сув юзасида сузиши ва сув ичидан сакрай олишидан илҳомланган олимлар шундай робот яратишга қарор қилишди, дейилади “TechXplore” хабарида.

“Oxya chinensis” Хитойнинг шоли етиштириладиган минтақаларида, айниқса Янцзи дарёси бўйида кенг тарқалган. Чигиртканинг бу тури қуруқликда яшайдиган жониворлар орасида сув акробатикасини ўзлаштиргани билан ажралиб туради. Агар сувга қуласа, жуда осон чиқади ва ҳавога енгил кўтарилади.

Даставвал олимлар лабораторияда ҳашоратнинг ҳаракатини ўрганишди. Тажриба учун узунлиги 2,2-3,4 сантиметр, оғирлиги 0,4 грамм 15 чигиртка танлаб олиниб, сув билан тўлдирилган шишали идишга ташланди. Ҳашоратлар баъзан сув юзасида ҳаракат қилмаган, баъзан оқим бўйлаб суст ҳаракат қилган ёки фаол сузган ва қўққис ҳавога сакраган. Янги робот ҳам Хитой чигирткаси амалга оширадиган амалларни уддалай олгани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!