Яна бир давлат Россияга қарши санкцияларини эълон қилди

Яна бир давлат Россияга қарши санкцияларини эълон қилди

Япония Украина атрофидаги вазият туфайли Россия Федерациясига қарши санкциялар жорий этилишини эълон қилди, деб хабар берди мамлакат Бош вазири.

Япониянинг Россия Федерациясига қарши санкциялари ДХР ва ЛХРдан экспортни тақиқлаш, шунингдек, мансабдор шахсларнинг активларини музлатишни назарда тутади.

Токионинг Россия Федерациясига қарши санкциялари суверен қарзга тааллуқлидир ва Японияда янги облигациялар чиқаришни тақиқлашни билдиради. Япония Россия Федерациясига қарши санкциялар доирасида ДХР ва ЛХР вакилларига визалар беришни тўхтатди. Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда мамлакат Россияга нисбатан қўшимча чеклов чораларини кўриб чиқади, деб хабар берди NHK телеканали ҳукуматдаги манбаларга таяниб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!