Жиззахда эҳтиётсизлик сабаб йўловчини ўлдириб қўйган ҳайдовчи қамалди

Жиззахда эҳтиётсизлик сабаб йўловчини ўлдириб қўйган ҳайдовчи қамалди

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 январь куни Зомин тумани «Пешағор» маҳалласида содир бўлган. Таксистлик билан шуғулланган ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Nexia автомобилида қарз ундириш ташвишида юрган танишини манзилига олиб борган.

Бу орада машинага яна бир ҳамқишлоғи ўтирган. Улар спиртли ичимлик ичиб, зиёфат учун дала майдонини танлаган. Ҳайдовчи кимдир билан телефонда гаплашиб, жаҳл устида машинани орқага ҳайдаган. Айнан ўша пайда машинанинг орқасида ётган йўловчилардан бирининг боши жароҳатланган. Ҳайдовчи бу хатти-ҳаракатидан қўрқиб кетиб, йўловчини ташлаб кетишга қарор қилган. Ҳайдовчи яна бир шеригини жабрланувчи ҳушига келгач, ўзи кетишига ишонтирган ва кимдир унга телефон қилиб сўраса, уни бекатда қолдирганлигини айтишига кўндирган.

Ушбу ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Жиззах вилояти Зомин тумани судида кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳайдовчи эътиборсизлиги сабаб бир инсон ҳаётига зомин бўлганлигини, унга тиббий ёрдам ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмаганлигини тан олиб, кечирим сўраган.

Судланувчига ЖКнинг тегишли моддаларига асосан, 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!