Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга етди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг экспорт ҳажми қарийб 6,4 млрд АҚШ долларига етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 % га кўп.

Шунингдек, уч ой давомида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 % га ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 % улушни эгаллаган. 3 ойда қарийб 6,1 млрд АҚШ долларига етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!