Ўзбекистонга қимматбаҳо тошлар олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади

A A A
Ўзбекистонга қимматбаҳо тошлар олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади


2024 йилдан 2027 йил бошигача заргарлик буюмларини тайёрлаш учун мўлжалланган қимматбаҳо тошлар импорти ҚҚСдан озод этилди.

Бу Ўзбекистон Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларда кўзда тутилган.

«Туризм тўғрисида»ги қонунга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Уларга мувофиқ, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида ташкил этилган дам олиш масканларида мавсумдан ташқари хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар 2026 йил 1 январга қадар даромад солиғидан озод қилинади.

Мавсумдан ташқари болалар оромгоҳлари негизида ташкил этиладиган дам олиш масканларини мажбурий сертификатлаш ҳам бекор қилинди.

Ушбу ўзгартиришлар расмий эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!