Уй-жой ижара шартномаси қандай бекор қилинади?

Уй-жой ижара шартномаси қандай бекор қилинади?

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жой ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Уй-жой ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

Уй-жой ижара шартномаси ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин. Агар:
▫️белгиланган муддатдан 2-мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаса;
▫️уй-жой вайрон қилинган бўлса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадларда фойдаланилса.
2022-йил 1-январдан жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари “E-ijara” хизмати ёки Soliq мобил иловаси орқали масофадан турган ҳолда электрон шаклда солиқ органларида ҳисобга қўйилади.
Кўчмас мулк ижара шартномаси белгиланган намунавий шаклга мувофиқ ёки қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклда тузилади.
Тарафларнинг келишувига биноан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ижара шартномаси ижарага берувчи томонидан “Э-ижара” тизими орқали реал вақт режимида ҳисобдан чиқарилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, солиқ органларида ҳисобга қўйишда ижара шартномаси ҳам, уни бекор қилиш учун икки томонлама келишув ҳам ёзма (қоғоз) шаклда тузилган бўлиши лозим. Ушбу ҳужжатлар асосида ижара шартномаси ҳисобга қўйилади ва ҳисобдан чиқарилади.

Солиқ органларида:
- ёзма шаклда тузилган ижара шартномаси ҳисобга қўйилади.
- ижара шартномаси ёзма шаклда тузилган 2 томонлама келишув асосида ҳисобдан чиқарилади.

Ижарага берувчи 2 томонлама келишув тузмаган ҳолда ижара шартномасини (солиқ органида) ҳисобдан чиқарган бўлса, суд органларига мурожаат қилиш тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!