Туркия билан туризм соҳасида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди

Туркия билан туризм соҳасида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди


Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференция орқали учрашув ўтказилди. Тадбирда бу давлатда туризм соҳасида илғор тадқиқотларни амалга ошириб келаётган Каппадокия университети ректори ҳам иштирок этди.

Музокаралар давомида 28-29 август кунлари Ўзбекистонга ташриф билан бўлган Туркия маданият ва туризм вазири М.Эрсой билан туризм соҳасида эришилган қатор келишувларнинг бугунги кундаги ижро ҳолати, бажариш механизмлари ва қисқа муддатли режалар батафсил муҳокама қилинди.

Асосий эътибор, вазир М.Эрсойни қабул қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимиз туризм секторини янада ривожлантиришда Туркиянинг илғор тажрибасини тадбиқ этиш борасида қўйилган топшириқ ва вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтидаги бажариш чораларини кўришга қаратилди.

Жумладан, турк ишбилармонлари ва сармоядорларини Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хусусийлаштириш лойиҳаларига фаол жалб этиш, турк тажрибаси асосида туризм соҳаси кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, Каппадокия университети кўмагида истиқболли туризм масканларининг мастер-режаларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш, туризм соҳасига алоқадор вазирлик ва идоралар (транспорт, инвестиция, маркетинг, давлат активларини бошқариш ва бошқалар) вакилларининг Туркияга тажриба ўрганиш учун сафарларини ташкил қилиш ва бошқа қатор масалалар бўйича тегишли келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, М.Эрсой ташрифи якунлари бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган «Йўл харитаси» бандлари алоҳида муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!