Исроил армияси Ғазодаги ҲАМАС қўмондонлик марказига ҳужум қилди

Исроил армияси Ғазодаги ҲАМАС қўмондонлик марказига ҳужум қилди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори шимолидаги собиқ мактабда жойлашган қўмондонлик ва назорат марказида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати аъзоларига ҳужум қилганини маълум қилди.
«Бир мунча вақт олдин ИД разведкаси ва Исроил Хавфсизлик агентлиги раҳбарлигида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ҲАМАС қўмондонлик ва назорат маркази ичида фаолият юритаётган террорчиларга аниқ зарба берди. Қўмондонлик ва назорат маркази мажмуага қурилган эди. Ғазо секторининг шимолидаги "Ҳалима ас-Садийя мактаби бўлиб хизмат қилган", дейилади армиянинг Телеграм каналида.

Армия маълумотларига кўра, ҲАМАС аъзолари ИДга қарши «террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва амалга ошириш» учун ҳаракатнинг қўмондонлик ва бошқарув марказидан фойдаланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!