Россиялик хакерлар ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар берилади

Россиялик хакерлар ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар берилади

АҚШ россиялик хакерларни Украина ва НАТОни нишонга олганликда айбламоқда.

АҚШ пайшанба куни Россия ҳарбий разведка агентлигининг беш нафар аъзосига қарши айбловларни эълон қилди.

АҚШ Адлия вазирлиги ГРУ номи билан танилган Россия агентлигининг беш нафар зобитини Украина ва бутун дунё бўйлаб фуқаролик компьютер тизимларига «бузғунчи» ҳужумларда айблади.

Беш офицер, компьютерга босқинчилик қилиш учун тил бириктирганликда айбланаётган фуқаро билан бир қаторда, «Украина ҳукумати билан боғлиқ компьютер тизимларига кириш, маълумотларни ўғирлаш, улардан олинган маълумотларни сиздириш ва тизимни йўқ қилиш мақсадида фитна уюштиришган», дейилади Адлия вазирлиги баёнотида.

Украина ҳукумат тизимлари ва маълумотлари, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаган давлатлар, жумладан АҚШ ва НАТОнинг 25 та давлати нишонга олинган, деди Адлия вазирлиги.

АҚШ айбланувчилар ҳақидаги маълумот учун 10 миллион долларгача (9 миллион евро) мукофот ваъда қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!