“Буревестник” қанотли ракетаси Вологдадан 70 км ғарбда ва Москвадан 500 км шимолда жойлашган Вологда-20 ҳарбий шаҳарчасида жойлашган бўлиши мумкин. Америкалик мутахассислар Planet Lab'нинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб, шундай хулосага келишди.
Ушбу суратларда Вологда-20 ядровий каллакларини сақлаш бункерлари ёнида қурилган тўққизта учириш майдончаси кўрсатилган. Бир қатор таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ушбу объектлар катта стационар ракета тизими учун қурилга, Россиядаги бундай ягона лойиҳа эса “Буревестник”.
Америка маълумотларига кўра, 2017-2019 йилларда Россия Федерацияси “Буревестник”нинг камида 13 та синовини ўтказган, улардан фақат иккитаси қисман муваффақиятли бўлган. 2023 йил октябр ойида Путин Россия ядровий “Буревестник”ни муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.