Трамп ва Харрис теледебат қоидалари бўйича келишиб олишди

Трамп ва Харрис теледебат қоидалари бўйича келишиб олишди

Сешанба куни номзодларнинг дебати бўлиб ўтадиган Американинг АBC телеканали икки номзод – Камала Харрис ва Дональд Трампнинг микрофонлари бир вақтнинг ўзида эмас, навбатма-навбат ёқилишини маълум қилди. Бу ҳақда ВВС ёзган.

Бироқ ўтган ҳафтада Харрис кампанияси канал раҳбариятига эфир вақтида рақибларининг микрофонларини ўчирмасликни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

“Вице-президент Трампнинг доимий ёлғон гапириши ва ғийбати билан реал вақтда курашишга тайёр. Трампнинг овозни ўчириш тугмасидан фойдаланишда давом этиши тўхтатилиши керак”, – деди Браян Фаллон, Харрис штабининг алоқа бўйича катта маслаҳатчиси.

Трамп рақибини суҳбатдан қочишга уринаётганликда айблади.

“Аслида у жавоб беришдан қочди, чунки у баҳслашмоқчи эмас. Аниқроғи, улар дебат ўтказа олмайди”, — деди собиқ президент.

Бироқ, якунда ҳар икки номзоднинг сайлов штаблари раҳбарлари телерадиокомпания таклиф қилган қоидаларга рози бўлишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!