Air Samarkand техник хизматдан сўнг Самарқандга қайтган Airbus А321 да Истанбулга янги рейсларни йўлга қўяди

Air Samarkand техник хизматдан сўнг Самарқандга қайтган Airbus А321 да Истанбулга янги рейсларни йўлга қўяди

Air Samarkand Airbus А321 самолётининг (борт рақами UK-32120) Бирлашган араб амирликларида кенг техник хизмат кўрсатишдан сўнг Самарқанддаги базасига қайтарилишини мамнуният билан эълон қилади. Амалга оширилган ишлар доирасига узоқ вақт давомида самолётларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган тизимларни ҳар томонлама текшириш ва модернизация қилиш киради.

Техник хизмат кўрсатиш билан бир қаторда самолёт Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси агентлиги томонидан янги CA 236 рақамли парвозга яроқлилик давлат сертификатини қўлга қиритди. Ушбу сертификат самолётнинг халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ хавфсиз фаолиятга тўлиқ тайёрлигини тасдиқлайди.

Самолёт салонида алоҳида қулайликка эга 12 ўринли бизнес-класс, шунингдек, 31-32 дюймли 182 та эконом-класс ўриндиқлари жойлашган.

Яқин кунларда самолёт шанба куни Истанбулга қўшимча рейсни йўлга қўйилиши билан мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди. Шундай қилиб, 14 сентябрдан бошлаб Air Samarkand Самарқанддан Истанбулга ҳафтасига учта рейс ташкил этади ва келажакда парвозлар частотасини янада ошириш режалаштирмоқда. Авиакомпаниянинг бош ҳамкори EasyBooking.uz агентлиги хисобланади.

Air Samarkand ўз хизматлари сифатини ошириш ва йўналишлар сонини кўпайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Airbus А321 самолётининг парвоз дастурига киритилиши компаниянинг халқаро парвозлар тармоғини кенгайтириш ва миллий авиация бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича муҳим қадамдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!