Қирғизистон расмийси Асқар Акаевнинг мурожаатига ўз фикрини билдирди

Қирғизистон расмийси Асқар Акаевнинг мурожаатига ўз фикрини билдирди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдиль Байсалов ижтимоий тармоқда Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти Асқар Акаевнинг “собиқ президент” мақомини қайтариш ҳақидаги чақириғи юзасидан ўз фикрини билдирди

“Қонун нуқтаи назаридан Асқар Акаевнинг Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти унвонига эга эканлиги шубҳасиздир. Агар кимдир уни ўз мақомидан маҳрум қилмоқчи бўлса, унда A.Ш.Атамбаевга қарши тўлиқ импичмент жараёни ўтказилиши керак. Бу менинг шахсий фикрим, лекин бугунги кунда жамиятимиз ўтган йиллардаги воқеалар атрофидаги баҳс-мунозаралар ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ. Аксинча, куч-ғайратимизни бугунги кун вазифаларига қаратганимиз маъқул”, – деб ёзади Эдиль Байсалов Х тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари Асқар Акаев мамлакат парламентига собиқ президент мақомини қайтаришни сўраб мактуб йўллагани ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!