Озарбайжон Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди

Озарбайжон Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди

Озарбайжон Украина билан яхши муносабатларга эга , аммо Россияга қарши санкциялар кампаниясининг бир қисми бўлмайди. Бу ҳақда Италиянинг Серноббио шаҳрида бўлиб ўтган «Дунё, Европа ва Италия ҳақида маълумотлар» халқаро форумида мамлакат президенти Илҳом Алиев маълум қилди, деб хабар беради Озарбайжон давлат ахборот агентлиги .

Алиев, Озарбайжон, Россия ва Украина 70 йил давомида бир давлат – СССР таркибида бўлганини ва ҳозиргача Россия ва Украина билан муносабатларни жуда яхши деб билишини эслатди.

«Биз Украина ва барча мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қаттиқ қўллаб-қувватлаймиз. Аммо, шу билан бирга, биз Россияга қарши санкциялар кампаниясининг бир қисми бўлмаганмиз ва бўлмаймиз ҳам», — деди Озарбайжон президенти.

У, шунингдек, Озарбайжон, агар керак бўлса, Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда иштирок этишга тайёрлигини таъкидлади.

Ўша форумда сўзга чиққан Алиев, унинг мамлакати Арманистон билан тинчлик шартномаси матнининг деярли 80 фоизини келишиб олганини айтди . Алиевга кўра, шу йўл билан Жанубий Кавказда тинчликка эришилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!