Аргентина ICCдан Мадурони ҳибсга олиш учун ордер сўради

Аргентина  ICCдан Мадурони ҳибсга олиш учун ордер сўради

Аргентина Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро жиноий суд прокурорига Венесуэла президенти Николас Мадуро ва «режимнинг бошқа раҳбарлари»ни ҳибсга олиш учун ордер беришни бошлашни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилган .

Ҳужжат матнига кўра, Аргентинанинг мурожаати 28 июль куни бўлиб ўтган сайловлардан сўнг Венесуэлада вазият ёмонлашгани ва инсониятга қарши жиноят деб ҳисобланиши мумкин бўлган янги ҳаракатлар содир этилгани билан боғлиқ.

28 июль куни Венесуэлада сайловлар бўлиб ўтди ва унда Мадуро ғалаба қозонди. Эртаси куни мамлакатда норозилик намойишлари бошланди, Каракасда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Республика Бош прокуратураси 2 мингдан ортиқ одам ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!