Дуров Францияда ҳибсга олинган пайтида кимларнинг ёрдамини рад этди?

Дуров Францияда ҳибсга олинган пайтида кимларнинг ёрдамини рад этди?

Павел Дуров Францияда ҳибсга олинган пайтида Россия ва БААнинг дипломатик ёрдам кўрсатишини рад этди.

"Дуров Россия консуллиги ҳимояси ва БАА консуллиги ташрифидан бош тортди, аммо БАА элчихонасини ўз ҳолати ҳақида хабардор қилишга рози бўлди", — дея маълум қилди француз расмийларидан бири.

БАА дипломатик хизмати ходими Politico нашрига дипломатлар Франция расмийлари билан ҳам, Павел Дуров вакиллари билан ҳам алоқада эканлигини тасдиқлади.

Дуров Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Франция ҳамда Кариб денгизидаги Сент-Китс ва Невис давлатлари фуқаролигига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!