Германия айрим давлатлар билан қуруқлик чегараларида паспорт назоратини узайтиради

Германия айрим давлатлар  билан қуруқлик чегараларида паспорт назоратини узайтиради

Германия 2024 йил декабридан кейин Польша, Чехия, Австрия ва Швейцария билан қуруқлик чегараларида паспорт назоратини узайтиради.

Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Максимилиан Кал Берлиндаги DW мухбирининг саволига жавоб берар экан. Унинг сўзларига кўра, Германия ички ишлар вазири Нэнси Фесер Германиянинг ташқи чегараларида назоратни сақлаб қолиш зарурлигини аллақачон очиқ айтган.

«Ушбу чегара назорати, эҳтимол, Европа бошпана тизимига асосланадиган, сезиларли даражада мустаҳкамланган Европа ташқи чегараларини ҳимоя қилиш тизими жорий этилмагунча зарур бўлиб қолади», деди Германия ички ишлар вазирлиги вакили.

Ички ишлар вазирлиги Шенген битимида иштирок этувчи бошқа давлатлар билан чегараларда паспорт назорати жорий этилиши ёки йўқлиги бўйича қарорни ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилади, деди Максимилиан Кал.

Германия футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилган 7 июндан 19 июлга қадар унинг чегараларининг бутун периметри бўйлаб паспорт назорати жорий қилинган эди. Июль ойи ўрталарида Германия Ички ишлар вазирлиги Дания, Нидерландия, Бельгия, Люксембург ва Франция билан чегараларда чегара назорати бекор қилинишини, бироқ Польша, Чехия, Швейцария ва Австрия билан ҳам сақланиб қолиши ҳақида эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!