Франция Дуровга қарши ҳеч қачон қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди

A A A
Франция Дуровга қарши ҳеч қачон қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди

Франция Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан республикада илгари қўлланилмаган эски қонундан фойдаланди, деб ёзади "Politico" нашри.

"Дуровга қарши айбловлар асосида криптологик воситалар таклиф қилувчи ҳар қандай компанияни бу ҳақида Франция киберхавфсизлик агентлиги ANSSIни огоҳлантириш ва ўз ихтиёрида криптологик воситанинг техник тавсифига эга бўлишни талаб қилувчи қонун турибди", - дейилади хабарда.

Маълум бўлшича, ушбу қонун 20 йил аввал кучга кирган, бироқ ундан технологик платформаларга қарши айбловлар қўйиш учун ҳеч қачон фойдаланилмаган. Шундай қилиб, шифрланган хабар алмашиш хизматлари Франция қонунчилигини бузмаслигини исботлаши керак бўлади. Бу айрим Ғарб давлатларининг одамларнинг онлайн мулоқотлари устидан назорат ўрнатишга қандай ҳаракат қилаётганини кўрсатади, дея хулоса қилади нашр.

Дуров 24 август куни Париж Ле Бурже аэропортида қўлга олинган эди. Унга нисбатан қатор жиноятлар бўйича айбномалар қўйилган. Айбловлар асосида — учинчи томонлар томонидан Telegram орқали содир этган жиноятларда платформа яратувчисини ҳам айбдор деб топиш. Дуровга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Тадбиркорнинг ҳибсга олиниши кўплаб мамлакатларда жамоатчилик томонидан кенг танқидларга сабаб бўлди.

28 август оқшомида мессенжер асосчиси Францияни тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилди. Шунингдек, у беш миллион евро гаров пули тўлаши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!