«Телеграмга шикоят қилишлари керак эди»

«Телеграмга шикоят қилишлари керак эди»

Дуровнинг айтишича, француз расмийлари уни ҳибсга олиш эмас, балки Телеграмга шикоят қилишлари керак эди.

Телеграм хабар алмашиш иловаси асосчиси, Францияда тергов қилинаётган Павел Дуров жума куни эрта тонгда француз ҳукумати уни ҳибсга олишдан кўра, ўз шикоятлари билан унинг компаниясига мурожаат қилиши кераклигини айтди.

Ўтган ой ҳибсга олинганидан бери ўзининг Телеграм каналида биринчи оммавий изоҳларини ёзган Дуров иловани «анархик жаннат» деган ҳар қандай таклифни рад этди.

Унинг сўзларига кўра, илова бўйича тергов ҳайратланарли, чунки Франция расмийлари у ўрнатишда ёрдам берган «қайноқ линия»га кириш имконига эга бўлган ва улар исталган вақтда Телеграмънинг Европа Иттифоқи вакили билан боғланиши мумкин бўлган.

«Агар мамлакат интернет хизматидан норози бўлса, ўрнатилган амалиётга кўра, хизматнинг ўзига қарши суд жараёни бошланади», — деб ёзади у, - «Бош директорни у бошқараётган платформада учинчи шахслар томонидан содир этилган жиноятларда айблаш учун смартфондан олдинги даврдаги қонунлардан фойдаланиш нотўғри ёндашувдир».

Унинг сўзларига кўра, Телеграм мукаммал эмас, бироқ у илова билан боғлиқ ҳар қандай суиистеъмолликни рад этди.

«Аммо баъзи оммавий ахборот воситаларида Телеграм қандайдир анархик жаннат эканлиги ҳақидаги иддаолар мутлақо нотўғри», — деб ёзди у. «Биз ҳар куни миллионлаб зарарли постлар ва каналларни ўчириб ташлаймиз».

Россияда туғилган, аммо ҳозирда француз фуқаролиги бўлган Дуров ўтган ой охирида Францияда болалар порнографияси, гиёҳванд моддалар савдоси ва илова билан боғлиқ фирибгарлик операциялари билан боғлиқ жиноятлар бўйича ҳибсга олинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!