Украина Олий Бош қўмондони: «Биз Россия ҳужумини тўхтатдик. 6 кундан бери улар бир метр ҳам қимирламади!»

Украина Олий Бош қўмондони: «Биз Россия ҳужумини тўхтатдик. 6 кундан бери улар бир метр ҳам қимирламади!»

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский сўнгги 6 кун ичида Россия қўшинлари Покровский йўналишида олдинга ўта олмаётганини маълум қилди. Украина стратегияси Россияни маневр қилиш қобилиятидан маҳрум қилиш ва бошқа томомларда заифлаштириш орқали ишлайди.

«Сўнгги олти кун ичида душман бу йўналишда бир метр ҳам олдинга силжимади». Бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский маълум қилди.

Сирскийнинг сўзларига кўра, Украина стратегик аҳамиятга эга Покровск шаҳри ҳудудида жуда катта босим остида эди.

Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони, шунингдек, артиллерия ҳужумлари сони ва Россия армиясининг ҳужуми шиддати камайганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!