Толибон Германия Афғонистонга депортация қилинган жиноятчиларни озод қилди

Толибон Германия Афғонистонга депортация қилинган жиноятчиларни озод қилди

30 август куни 28 нафар афғон Qatar Airways авиакомпаниясининг Boeing 787 самолётида Лейпсиг/Халле шаҳридан Кобулга депортация қилинди. Бу Толибон ҳокимиятга келганидан кейин Афғонистонга биринчи депортация бўлди. Толибон вакили ўшанда Bild нашрига шундай деган эди: «Ҳозирда барча ишлар қамоқхонада кўриб чиқилмоқда. Шундан сўнг улар билан нима қилиш кераклигини суд ҳал қилади».

Ҳозир Доҳадаги Толибон сиёсий бюросини бошқараётган Суҳайл Шоҳин: «Улар оилалари жиноят қилмасликлари ҳақида ёзма кафолат берганидан кейин озод қилинди», деди.

ZDF хорижий мухбири Катрин Эигендорф депортация қилинган жиноятчилар озод қилингани ҳақида биринчи бўлиб хабар берди. Унинг нашрида айтилишича, Германияда депортация қилинганлар томонидан содир этилган жиноятлар Афғонистонда «аҳамиятсиз» деб ҳисобланади.

Bild маълумотларига кўра, кўплаб депортация қилинганлар ўта оғир жиноятларда айбланмоқда. Улар орасида одамларга пичоқ билан ҳужум қилган ёки гуруҳ бўлиб зўрлаганлар ҳам бор (энг ёш қурбон 11 ёшда эди). Афғонлардан бири Германия расмийлари томонидан 166 марта жиноий жавобгарликка тортилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!