Ғазолик ўқитувчи вайроналар орасидаги синф хонаси билан умид чироғини ёқмоқда

Ғазолик ўқитувчи вайроналар орасидаги синф хонаси билан умид чироғини ёқмоқда

Ғазо мактаблари вайронага айланган ёки ўн минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган уруш туфайли кўчирилган оилалар учун бошпана вазифасини ўтамоқда. Шунга қарамай, ўқитувчи Исроа Абу Мустафо ўлим ва вайронагарчиликни шикастланган болаларни таълим олишдан маҳрум қилишига йўл қўймайди.

Унинг уйи жойлашган тўрт қаватли бино Исроил ҳаво ҳужуми натижасида бузиб ташланганидан сўнг, Абу Мустафо вайроналар устига чодир синф ўрнатди.

Унинг беғараз мактаби маҳалласидаги болалар учун қолган кам сонли вариантлардан биридир.

«Уруш пайтида сув йиғишимиз ва ўтин теришимиз керак эди. Кейин Исроа хоним бизни топиб, ўқишни давом эттириш учун бу ерга олиб келди», - дейди 10 ёшли Ҳала Абу Мустафо.

Лойиҳа 35 нафар ўқувчи билан бошланган ва бу рақам аста-секин 70 нафарга, мактабгача таълим муассасаларидан тортиб 11-12 ёшли олтинчи синф ўқувчиларигача кўпайди.

Қирғин бошланган 7 октабрдан бери мактаблар бомбардимон қилинган ёки кўчирилганлар учун бошпаналарга айлантирилган, бунинг натижасида Ғазодаги 625 мингга яқин мактаб ёшидаги болалар дарсларга қатнаша олмай қолган.

Фаластин Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳужумида камида 10 490 нафар мактаб ва университет талабаси ҳалок бўлган. 500 дан ортиқ мактаб ва университет ўқитувчилари ҳам ҳалок бўлган.

Исроил Ғазода 40,861 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди.

«Бизга стул ва столлар керак, шунда болалар ерга ёзишга мажбур бўлиш ўрнига, тўғри сабоқ олишлари мумкин бўлади», деди 29 ёшли ўқитувчи.

Чекланган манбалар билан Абу Мустафо асосий сабоқларни, жумладан, диний билимларни ўргатади ва тинимсиз бомбардимонларга қарамай, ўз шогирдларини дарсга жалб қилишга ҳаракат қилади.

«Боланинг хоҳиши нима бўлиши мумкин? Улар хавфсиз муҳитда ўрганишга, хавфсиз жойда ўйнашга, ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилмасликка ҳақли», - дейди Абу Мустафо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!