Зеленский “Рамштайн” авиабазасига келди

Зеленский “Рамштайн” авиабазасига келди

Владимир Зеленский Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида иштирок этиш учун Германиядаги “Рамштайн” авиабазасига келди.

Украина президенти бутун дунёдан мудофаа вазирликлари раҳбарлари ва юқори мартабали ҳарбий хизматчиларни бирлаштирадиган йиғилишда шерикларини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа илгари ваъда қилинган қуролларни кўпроқ юборишга, шунингдек, Россия ҳудудига узоқ масофали зарбалар беришга рухсат беришга чақиради.

Бундан ташқари, Зеленский Германия канцлери Олаф Шолц билан музокаралар олиб боради, АҚШ ва Германия мудофаа вазирлари билан учрашади.

“Рамштайн”дан кейин Украина президенти Италиядаги “Амброзетти” халқаро форумига ташриф буюриб, у ерда мамлакат бош вазири Жоржа Мелони ва Италия бизнес вакиллари билан учрашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!